Қорақалпоқ олимлари аралаш мураккаб ўғитлар олиш усули таклиф этишди

Жамият 01 Апрель 2016 563

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими ходимлари аралаш мураккаб ўғитлар олиш усулини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу усул минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, айнан, минерал ўғит ишлаб чиқарадиган корхоналарда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси глауконит таркиби юқори бўлган, агрокимёвий ва товар хусусиятлари яхшиланган аралаш мураккаб ўғитлар олиш усулини соддалаштиришдан иборат.

Ҳаммуаллифлар Бауатдинов Сали, Аимбетов Нагмет, Таджиев Сайфуддин, Эркаев Актам, Реймов Ахмед, Бауатдинов Ташкенбай ва Алламбергенова Разияга мазкур усул учун патент берилди.

Кўпроқ янгиликлар