Мадриднинг «Реал» клуби, яримҳимоячи Хамес Родригеснинг Колумбияда айтган сўзларидан норози бўлган.

«Қачонки сен ўйнаётган бўлсанг ва сенга бўлган ишонч юқори бўлса, ҳаммаси анчагина осон кечади», – дея мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зиданнинг унга кўп ҳам ишонавермаслигига шаъма қилган Хамес.

AS нашри берган хабарга кўра, «Реал» унинг бу каби чиқишидан норози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Хамес мавсум бошида «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитесни ҳам бир неча маротаба танқид қилиб чиққанди.