Самарқанддаги Ҳазрат Довуд зиёратгоҳига ташрифлар таъмирлаш ишлари туфайли чекланди

Ўзбекистон 01 Апрель 2016 1029

Самарқанд вилоятидаги Ҳазрат Довуд зиёратгоҳида таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан бир ой давомида зиёрат чекланади. Бу ҳақда "Зарафшон" газетаси хабар берган.

Ҳазрат Довуд зиёратгоҳи Самарқанд шаҳридан 40 километр ғарбда, Нуробод туманининг Оқсой қишлоғи тепасида жойлашган афсонавий ғор ҳисобланади. Ривоятларга кўра, Ҳазрат Довуд темир ва тошни эритиш қобилиятига эга бўлган. Темирчилар уни ўзларининг пири сифатида кўришади.

Зиёратгоҳда бинолар ва иншоотлар қуриш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Яқин орада марказий йўлдан тоғ этагигача бўлган етти километр йўл қурилиши тугалланади, унинг бир қисми аллақачон асфальтланган. Унга туташ жойда 200та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ барпо этилади.

"Бу йил 3000 дан зиёд арча, қарағай, каштан, тут ва бошқа манзарали дарахт, кўплаб гул кўчатлари экдик. 5 гектарга яқин майдонда зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида стол ва ўриндиқларга эга 50та ёзги айвон, 200та чорпоя қурилди", – дейди Ҳазрат Довуд зиёртгоҳи мудири Фозил Давронов.

Зиёратчилар учун икки ва уч ўринли коттежларга бўлади. Шунингдек, 40 ўринли уч қаватли меҳмонхона қурилиши тугалланмоқда. Унинг биринчи қаватида гўзаллик салони, дўконлар, бошқа маданий-маиший хизмат нуқталари жойлашади. Иккинчи қаватда меҳмонлар ва зиёратчиларга миллий ва европа таомлари билан ресторан хизмат кўрсатади. Учинчи қават – меҳмонхона. Унинг чордоғидан спорт зали сифатида фойдаланиш мўлжалланмоқда.

Ҳудуддаги сув муаммосига барҳам бериш учун 60 тонна сиғимга эга сув омборчаси барпо этиш режалаштирилган.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар