Швециялик чанғичи Эрик Викстрем 24 соат ичида классик услубда 438,575 км йўл босиб ўтиб, дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда Халқаро чанғи спорти федерацияси сайтида маълум қилинди.

33 ёшли спортчи бир кунда 412 метр узунликдаги даврани 1064,5 марта айланиб чиқди. Бу натижа Гиннес рекордлар китобига киритилди.

"Менинг танам нимага қодирлигини текшириш қизиқ эди. Мен буни амалга оширганимда жиддий жисмоний ва руҳий муаммоларга дуч келдим. Мен энди яна буни такрорлашим даргумон", деб айтди рекордчи.

Аввалги шундай рекорд финляндиялик спортчи Теем Виртаненга тегишли эди, у 21 соат давомида 433 км йўл босиб ўтганди. Фин ўзининг натижасини янгилаш мақсадида бу марафон юришини амалга оширган, бироқ уни 22-соатда якунлашга қарор қилган.