Том Хиддлстон Британиянинг энг яхши актёри деб топилди

Маданият 01 Апрель 2016 705

Актёр Том Хиддлстон иккинчи маротаба Буюк Британиянинг миллий кино мукофотининг (National Film Awards) соҳибига айланди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter нашри хабар берди. Актёр бу совринга 2015 йилда тақдим этилган “Баланд бино” фантастик фильмида ўйнаган роли учун сазовор бўлди. Ғолиб қарийб уч миллион киши овоз бериши йўли билан аниқлади.

“Юлдузлар жанги” фильмидаги бош роллардан бирини ўйнаган актёр Жон Боейга эса йил кашфиёти совринини қўлга киритди. Худди шундай соврин
жосуслар ҳақидаги "Kingsman: Махфий хизмат" деб номланган жангари фильмдаги роли учун Тэрон Эжертонга ҳам тақдим этилди. Энг яхши иккинчи даражали актёр номи шу фильмда роль ижро этган Сэмюэл Л.Жексонга насиб этди.

Кинематографияда эришган ютуқлари учун фахрли соврин Хелен Мирренга топширилди (“Қиролича”, “Охирги якшанба”, “Госфорд-парк”, “Елизавета I”).

Том Хиддлстон Голливуднинг комикслар асосида суратга олинган “Тор” ва “Қасоскорлар” фильмидаги Локи исмли қаҳрамоннинг ролини ижро этгани билан машҳурдир. Унинг таниқли фильмлари – “Тунги администратор” сериали, “Тўқ қизил чўққи” даҳшат фильми ва “Париждаги ярим тун” комедияси ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар