Тошкент метро бекатларида Бутунжаҳон қушлар кунига бағишланган ролик намойиш этилмоқда

Жамият 01 Апрель 2016 551

1 апрель - Бутунжаҳон қушлар куни муносабати билан бугундан 1 ҳафта давомида Тошкент метро бекатларида махсус ролик намойиш этила бошлайди. Бу ҳақда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди.

Ролик Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўмагида www.birds.uz сайти томонидан тайёрланган.

Роликни тайёрлашда Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган ва қишлайдиган қушларнинг фотосуратларидан фойдаланилган. Ушбу суратларнинг муаллифлари қайд этишларича, улар мазкур акция орқали юртимиздаги қушларга эътиборли бўлишни, уларни асрашнинг аҳамиятини ва паррандаларнинг рангли олами билан таништиришни мақсад қилишган.

Кўпроқ янгиликлар