Тошкентдаги Мирзо Улуғбек истироҳат боғида "Лайлак-Варрак" мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон 01 Апрель 2016 1925

Жорий йилнинг 29 март куни Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек истироҳат боғида  “Лайлак-Варрак” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёшларимиз  спортнинг турли йўналишларида  ўз маҳоратларини кўрсатишлари, маънан ва жисмонан соғлом бўлишлари учун изчиллик билан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ёш авлодимиз  спортнинг барча турлари бўйича  шуғулланишлари учун юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида   кенг ва  ёруғ спорт мажмуилари қурилиб, замонавий спорт анжомлари билан таъминланган. Куни кеча “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан спортнинг авиамодел  тури бўйича 18 ёшгача бўлган  ўсмирлар ўртасида “Лайлак”, “Варрак”, “Коробкасимон”     йўналишлари  ва “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги барча ташкилотлар ўртасида жамоа ўйини   Мирзо Улуғбек истироҳат боғида «Лайлак-Варрак»  мусобақасининг очиқ чемпионати ўтказилди. «Лайк-Варрак» каби тадбирларнинг  уюштирилишидан асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгига  миллий анъана ва қадриятларимизни сингдириш, шу билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.

Дастлаб, тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради, сўнгра мусобақа ташкилотчилари сўзга чиқди ва танлов  очиқ деб эълон қилинди. Тошкент шаҳар биринчилиги учун ўтказилаётган ушбу беллашув жараёнида “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги барча ташкилотлар иштрокчилари имкон борича ғолиблик учун меҳнат  қилишди. Бу мусобақа қатнашчилари бўлган ёшларимизнинг  хатти-харакатларидан яққол сезилиб турарди.

Мусобақада  Тошкент шаҳридан 65 та ўсмирлар, шунингдек очиқ чемпионат бўлганлиги боис, Сурхандаё вилояти, Термиз шаҳри 12-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан  3 та кўнгилли болалар қатнашишди. 

Совриндорлар:     

Якка тартибдаги ғолиблар. “Лайлак” йўналиши

1 ўрин Гафуров Хожиакбар. Мирзо Улуғбек   (Ўқув  спорт  техника клуби)  

2 ўрин Халитов Фарез.   Юнусобод   (Ўқув  спорт  техника клуби)     

3-ўрин Енилеев Салим. (Тошкент спортнинг техник ва  Амалий турлари маркази.)

“Варрак”   йўналиши.

1 ўрин Зуфаров Хожиакбар.    Баркамол авлод

2-ўрин Умаров Джалолитдин.    Чилонзор (Ўқув  спорт  техника клуби)

3 ўрин Хабибуллаев Ходжиакбар.    Шайҳантохур (Ўқув  спорт  техника клуби)   

“Коробкали”  йўналиши.

1-ўрин Шаталов Алексей.    Юнусобод   (Ўқув  спорт  техника клуби)     

2-ўрин Жамолхонов Саидазимхон.  Серғали (Ўқув  спорт  техника клуби)

3-ўрин Кабулов Абулмансур. Тошкент спортнинг техник ва  Амалий турлари маркази.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги барча ташкилотлар ўртасида жамоа ўйини.

1 -ўрин Юнусобод тумани.    (Ўқув  спорт  техника клуби)

2-ўрин  Тошкент спортнинг техник ва  Амалий турлари маркази.

3-ўрин  Сирғали тумани.  (Ўқув  спорт  техника клуби)

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши маънавият бўлимидан Шаҳноза Тожиддинова тайёрлади.

Кўпроқ янгиликлар