Хитойда дафн маросимлари бюроси марҳумларнинг ётишмаётган бўлакларини 3D-принтерда боса бошлади

Жамият 01 Апрель 2016 546

Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Longhua Funeral Parlour дафн маросимларини ўтказиш бюроси марҳумларнинг етишмаётган ёки майиб бўлган бўлакларини 3D-принтерда боса бошлади. Бу ҳақда CRIEnglish портали маълум қилди.

Бюро шу усул билан тананинг керакли қисмлари билан 95 фоиз ўхшашликка эришмоқда. Принтер берилган ўлчамдаги объектлар ва шаклларни пластикнинг кўплаб қатламларини бир-бирини устига қўйиш билан яратади. Босиш 3D-модель, электрон ташувчи ёки икки ўлчамли тасвирдан амалга оширилиши мумкин. Бунда, мисол учун, марҳумнинг юзини тиклаш 600-780 доллар туриши мумкин.

"Марҳумнинг қариндошларига ўз яқинларининг майиб бўлган юзларини кўриш аянчлидир, уларни ҳар доим ҳам гримлаб бўлмайди", деб бу ечимга изоҳ берди Шанхай дафн этиш маркази вакили Лю Фэнмин.

Февралда Гарвард ва бошқа университетлар анатомлари ва радиологлари гелдан 3D-принтерда инсоннинг эмбрионал ривожланиши босқичидаги (тахминан 22-ҳафталик ҳомиланинг), бурмалар ҳосил бўлишидан аввалги мияси моделини чоп этдилар.

Кўпроқ янгиликлар