Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Дортмундга қайтиши кутилаётган учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мени илиқ кутиб олишлари шарт эмас. Мен ва бошқалар шундоқ ҳам бизнинг муносабатларимиз қай даражада эканини яхши билишади.

Мен ҳақимдаги хотиралар ҳозиргига нисбатан яхшироқ бўлишини истамайман.

«Боруссия» мухлислари мени номимни айтиб норозилик билдиришса, бунга эътибор бераман, деб ўйламайман. Мен шунчаки стадион овози ва унинг атмосферасини яхши кўраман», – дея гапирган Клопп Sport1 телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигасининг 1/4 финал доирасидаги «Ливерпуль» ва «Боруссия» жамоалари ўртасидаги учрашув 7 апрель куни бўлиб ўтади.