АҚШ меҳнат вазири ёрдамчиси ўринбосари Эрик Биль бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон меҳнат вазири Азиз Абдухакимов билан музокаралар ўтказди.

АҚШ меҳнат вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон меҳнат вазири Азиз Абдухакимов билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон меҳнат вазирлиги АҚШ делегациясини меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотлардан хабардор қилди.

Абдухакимов Ўзбекистонда халқаро меҳнат стандартларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинаётган чоралар ҳақида гапира туриб, 2014-2016 йиллар учун Ўзбекистонда муносиб меҳнат давлат дастури имзолангани, ҳукумат томонидан Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг қонун ҳужжатлари ва конвенцияларини бажариш тадбирлари режаси тасдиқланганини қайд қилиб ўтди.    

Ҳукумат томонидан барча вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда қабул қилинаётган чоралар борасида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида фаол пиар-кампания йўлга қўйилган. Бу тадбир давомида жамоат жойларида, маҳаллалар, соғлиқни сақлаш, халқ ва умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат қонунчилиги борасида тушунтиришлар берилган баннер ва плакатлар ёйилган, уларда меҳнат ҳуқуқлари бузилганда телефон қилиш мумкин бўлган "ишонч телефонлари" кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан www.fbm.uz (Feedback Mechanism) сайти яратилиб, ишга туширилган. Бу сайт орқали ишчилар ва фуқаролар ўз меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин.

Абдухакимов 2015 йилда учинчи томон мониторинги натижалари пахта теримида меҳнат қонунчилигининг мунтазам бузилиш ҳолатлари йўқлигини кўрсатди.

Биль қабул учун миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистоннинг ҳам халқаро ташкилотлар, ҳам АҚШ меҳнат вазирлиги билан ҳамкорлигининг ижобий даражаси ва мазмунли характерда эканлигини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича катта ишлар амалга оширилганини қайд қилиб ўтди. 

Учрашув натижаларига кўра, АҚШ икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёргарлик билдирди.