АҚШ Меҳнат вазирлиги делегацияси Ўзбекистон текстил саноати билан танишди

Ўзбекистон 02 Апрель 2016 1184

АҚШ Меҳнат вазири ёрдамчиси ўринбосари Эрик Бил раҳбарлигидаги делегация, Ўзбекистонга сафари доирасида, 2016 йил 31 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Евротекс Глобал” текстил комбинатига ташриф буюрди.

Меҳмонлар, корхонанинг фаолияти билан танишиб, меҳнат шароитлари ва кадрлар тизимида ҳужжатлар юритилиши билан қизиқдилар.

АҚШ Меҳнат вазирлиги вакиллари, комбинатдаги иш тартиби ва ортиқча иш соатларининг мавжудлиги ҳамда меҳнат муҳофазасига доир масалаларга эътибор қаратганлар.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда ушбу корхонада 2500 киши меҳнат қилади, аммо ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга бўлган талаб юқорилиги ва ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайтирилиши сабабли, ишчилар сонини ошириш режалаштирилган.

Корхонанинг малакали кадрларга бўлган талабини қондириш мақсадида, “Евротекс Глобал” билан Чирчиқ саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ўртасида, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш тўғрисида шартнома тузилган.

АҚШлик меҳмонлар, корхонада юқори малакали ходимлар фаолият юритаётганини эътироф этиб, компания замонавий юқоритехнологияли ускуналар билан жиҳозлангани, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид масалаларга юксак даражада риоя этилаётганини қайд этишган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар