"Формула-1" пойгачиси Росберг чўкаётган болани қутқарди

Жамият 02 Апрель 2016 400

"Мерседес"нинг германиялик пойгачиси Нико Росберг чўкаётган болани сувдан олиб чиқди, деб хабар беради Autosport.

Манба воқеанинг икки ҳафта аввал Монакода юз берганлигини маълум қилди. Пойгачи қирғоқда сайр қилаётиб, 5 ёшли боланинг сувга қулаётганининг гувоҳи бўлган. Росберг ўзини сувга ташлаган ва болани қирғоққа олиб чиққан.

Пойгачининг ўзи воқеани изоҳлашдан бош тортди, бироқ спортчининг менежери содир бўлган воқеани тасдиқлади.

Кўпроқ янгиликлар