Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 1 апрель куни Вашингтонда АҚШ бош котибининг ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди, деб хабар қилади Азертаж.

Учрашувда Озарбайжон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларнинг турли соҳалардаги муваффақиятли ривожи таъкидланди. Озарбайжон президенти АҚШга қилган сафари якунлари билан ўртоқлашар экан, ундан ўзининг қониқиш ҳосил қилганлигини ва ташриф муаваффақиятли кечганини билдирди.

АҚШ бош котибининг ўринбосари Томас Шеннон давлат раҳбари билан кечган учрашувни қизиқиш билан кузатганини маълум қилди. У АҚШ Озарбайжон билан муносабатларининг ривожига муҳим аҳамият қаратишини айтди, шунингдек икки томоннинг барча соҳалардаги алоқалари бундан буён ҳам тараққий этишига умид билдирди.

Суҳбат чоғида арман-озарбайжон, Тоғли Қорабоғ можаролари ҳамда энергетика, иқтисодиёт ва савдо-сотиқ соҳаларига доир фикрлар алмашилди.