Клаудио Раньери: «Агар футболчиларим ўзи ҳақида кўпроқ ўйлай бошласа, мен уларнинг бошида болға ўйнатаман»

Спорт 02 Апрель 2016 417

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ўзининг футболдаги услубларидан яна бири ҳақида айтиб берди.

«Футбол – очиқ ўйин. У шунчаки тўпга эгалик қилиш ва ўзаро тўп узатишлардан иборат эмас. Биз кўп хатоларга йўл қўямиз, чунки соатига 100 миль тезликда ҳаракатланиб ўйнаймиз.

Исталган киши хато қилиши мумкин. Қанча хато қилиш эмас, вазиятлар яратиш ва голлар уриш муҳимдир бу ўйинда. Менинг фалсафам шундай.

Биз учун «Барселона» ва «ПСЖ» жамоалари иштирок этадиган турнирда бўлиш қизиқ, ҳозирда жамоа еврокубоклар учун йўлланма оладиган даражада ва биз ЕЧЛ учун ҳаракат қилмоқдамиз. Истайманки, футболчилар вазиятни тўғри тушунишлари керак, бизнинг жамоадагилар Европа майдонларига чиқмаганди. Энди ўзимизни катта клублар каби ҳис қила бошлашимиз керак.

Лекин мен агар футболчиларим ўзлари ҳақида жамоадан кўра кўпроқ ўйлай бошлашса ва ўзларининг аҳволи етарли даражага чиқиб бўлган дея хулоса қилишса, мен болғани оламанда, уларнинг бошида айлантиришни бошлайман. Ахир бизда ўзгаришлар даври келмоқда», – дейди Раньери.

Раньери: «Қолишдан норози бўладиган футболчини ушлаб ўтирмаймиз. Биз бахтиёрлар жамоаси бўлишимиз керак»

Кўпроқ янгиликлар