Lukoil компанияси IUT талабарига грантлар ажратишини маълум қилди

Ўзбекистон 02 Апрель 2016 1549

«ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабаларига грантлар ажратишга тайёр. Бу ҳақда компания вакили IUTга ташриф давомида таъкидлади, деб хабар бермоқда университет матбуот хизмати.

«ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖнинг ходимлар билан ва ташкилий ривожланиш бўйича бош директори ўринбосари Сергей Старостинский 29-март куни IUTга ташриф буюрди ва университет ректори Шерзод Шерматов билан учрашди.

Учрашув давомида «ЛУКОЙЛ» вакили IUT ўқув дастури ва талабаларга яратилган шароитлар ҳамда тайёрлов ва корпоратив курслар билан танишди.

Ўз ўрнида Сергей Старостинский «ЛУКОЙЛ»нинг Ўзбекистондаги лойиҳа ва режалари, жумладан, Қандим газни қайта ишлаш комплекси учун ходимлар тайёрлаш ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув давомида томонлар ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, талабаларнинг «ЛУКОЙЛ» компаниясида амалиёт ўташлари ва компания мутахассислари томонидан талабалар учун маъруза ўқиш масалалари кўриб чиқилди.

Сергей Старостинскийнинг таъкидлашича, «ЛУКОЙЛ» компанияси АКТ соҳасида мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги ва IUTнинг мутахассислар тайёрлаш бўйича юқори стандартларини ҳисобга олиб, IUT талабаларини қўллаб-қувватлаш дастурини очишни режалаштирмоқда.

Учрашув сўнггида Сергей Старостинский университет ташрифлар китобига ўзининг самимий тилак ва истакларини ёзиб қолдирди.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15291 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84996 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22234 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39212 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107298 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 92 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 237 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1947 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 942 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар