«Манчестер Сити» жамоаси етакчиларидан бири, жамоа билан шартномани узайтиришидан умид қилмаётган ва 1 йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин бўлган Яя Туре «Вест Ҳэм» жамоасидан таклиф олди.

Brentwood Gazette хабарига кўра, лондонликлар клуби ушбу 32 ёшли ивуарлик учун 20 миллион фунт тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда футболчи Англия чемпионати доирасидаги 26 ўйинда иштирок этди ва 6 гол уриб, 5та голли узатма муаллифи бўлди.

Бироз олдинроқ, Туренинг агенти раҳбарият мижозига янги шартнома таклиф этмаётгани ва эндиликда у учун янги жамоа ахтаришга киришишини билдирганди.

Қолаверса, мавсум якунида жамоага бош мураббий бўлиб келадиган Хосеп Гвардиоланинг Туре билан муносабатлари яхши эмас, айнан шу туфайли футболчи бир неча йиллар олдин «Барселона»ни тарк этиб, Англияга йўл олганди. Кейинги мавсумда унинг ўрнига жамоага Поль Погба олиб келиниши мумкин.

«Манчестер Сити» келгуси мавсумда Гвардиолага керак бўлмаган футболчиларни сотувга қўя бошлади