Анастасия Заворотнюкнинг бир неча миллионли қарзлари борлиги маълум бўлди

Жамият 03 Апрель 2016 382

Россиялик таниқли актриса ва телебошловчи Анастасия Заворотнюк яқин орада ўз юбилей маросимини нишонлайди: бироқ у ўзининг 45 ёшини кўп миллионли қарзлар билан кутиб олади. Сўнгги вақтларда Анастасиянинг оиласига молиявий қийинчиликлар ҳамроҳлик қилмоқда.

2009 йилнинг ўзида Заворотнюк Қримда муз учиш майдонини қурдирган эди: у бу ишни турмуш ўртоғи, фигурали учиш устаси Пётр Чернишевга бағишлаб амалга оширган. Бу режадаги иш ортидан анчагина зарар кўрилгани маълум бўлди ва олинган қарзлар тез орада катта қийматга айланиб кетди.

Уч йилдан сўнг актриса ўз оиласига уй сотиб олиш учун 537 минг доллар миқдорида кредит олди. Белгиланган маблағни ўз муддатида тўлай олмагани учун 2014 йилда банк Анастасияни судга берди.

«Комсомольская правда» нашрининг хабар беришича, айни дамда актриса банк ҳисобига 27 миллион рубль қарзини қайтариши лозим. «У кредит олганида банкка мол-мулкининг бир қисмини – уйи, машинаси, дала ҳовлисини гаровга қўйган. Бу кўчмас мулк банкдан кредитга олинган пулнинг 15 фоизини қоплайди. Банк унинг қарзи эвазига бор мол-мулкни тортиб олиши мумкин. Бироқ актриса қарзларини секин-аста – бўлиб тўлашга қарор қилди», – дейди дейди суд ижрочилари.

Шундай молиявий қийинчиликларга қарамай, Анастасия Заворотнюк аввалгидек энг талабгир актрисалардан бири саналади. Яқиндагина Александр Васильев унинг услубини танқид остига олган эди.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар