Boeing: Шонли тарихнинг бугунги куни

Технология 03 Апрель 2016 554

Авиация, космик ва харбий техника ишлаб чиқарувчи  жаҳондаги энг йирик Boeing Co компанияси 2016 йининг июнь ойига бориб тижорий самолётлар ишлаб чиқариш бўлимида 4 мингта иш ўрнини қисқартиришга қарор қилди. Компания вакили  Марк Биртелнинг сўзларига қараганда, ходимлар мажбуран бўшатилмайди. Балки февраль ойида эълон қилинган дастурга кўра, 1 минг 600 нафар ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшайди.

Шунингдек, 2 минг 400та иш ўрни бўш тургани ёки пенцияга кетганларнинг ўрни бекор қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, тижорий самолётлар ишлаб чиқариш бўлими ҳиссасига ўтган йили компания кўрган фойданинг 68 фоизига тўғри келади. Бозор талабларига мос келишини таъминлаш мақсадида бўлимнинг бошқарув тизими тубдан ўзгартирилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, Boeing асосий рақиби Airbus Group SE билан рақобатда бўлар экан, харажатларни қисқартиришга интилмоқда.

Иш ўринларини қисқартиришдан ташқари компания мижозлар билан имзоланган шартномаларни қайта кўриб чиқмоқда, хизмат сафарлари учун ажратиладиган харажатларни камайтирмоқда. Сифатни яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун зарур чораларни кўрмоқда. Бу чораларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида яна иш ўринлари қисқартирилиши мумкин. 4 мингта иш ўрни қисқартирилиши билан Boeing ходимлари 2,5 фоизга камаяди. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра компанияда 161 минг нафар киши меҳнат қилади. Ўтган йилнинг октябрь-декабрь ойларида компаниянинг соф даромади 1 миллиард 30 миллион долларга тушиб кетди.

2016 йилда  Boeing жаҳон бозорига 740 тадан 745тагача тижорий самолёт етказиб беришни режалаштирган. Ўтган йили 762 самолёт сотган эди. Яқинда компания Boeing 747-8 русумидаги самолётлар ишлаб чиқарилиши шу йилнинг сентябридан бошлаб камайтирилиши борасида маълум қилди.

Американинг The Boeing Company корпорациясининг қароргоҳи Иллинойс штатидаги  Чикаго шаҳрида жойлашган. Унинг таркибида иккита — тижорий самолёт ишлаб чиқарувчи Boeing Commercial Airplanes ва ҳарбий ҳамда фазовий техника ишлаб чиқарувчи Boeing Integrated Defense Systems бўлимлари бор. Бундан ташқари корпорация таркибига молиявий масалалар билан шуғулланувчи Boeing Capital Corporation, инфратузилмаларни қўллаб-қувватловчи Shared Services Group ҳамда  инновацион технологиялар ва жараёнларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш билан машғул  Boeing Engineering, Operations & Technology ҳам киради.

Маълумот учун:  Уильям Боинг 1881 йилда онаси америкалик ва отаси немис бўлган оилада туғилди. Уильям отаси изидан бориб, Йелл университетининг муҳандислик факультетига ўқишга кирди. 1903 йилда отаси вафот этгани боис 22 ёшли меросхўр ўрмон бизнеси билан шуғулланишга қарор қилади. Ўтган асрнинг 20-йиллари АҚШ ўрмон хўжалиги учун ривожланиш даври бўлди. Уильям Боинг Йелл университетида таҳсил олганидан сўнг, маълум муддат ўрмон саноатида меҳнат қилди. Айни шу ерда аэроплан яратиш борасида катта тажрибага эга бўлди.

1916 йилнинг 15 июнь куни ҳарбий денгиз муҳандиси Жорж Конрад Вестервельт кўмаги билан Уильям Боинг томонидан яратилган иккита B&W гидросамолётнинг бири синовдан ўтказилди. Ўша йилнинг 15 июлида Сиэтл шаҳрида  Боинг томонидан The Pacific Aero Products Company деб номланган компанияга асос солинди. 1917 йилнинг 9 майида компания номи Boeing Airplane Company деб ўзгартирилди.  Иккинчи жаҳон уруши даврида Boeing фронтга катта миқдорда бомбардимончи самолётлар етказиб берди. 1944 йилнинг март ойида ишлаб чиқариш кенгайтирилди. Ҳар ойда 350 дан ортиқ самолёт ишлаб чиқарилди.

1954 йилнинг 15 июлида Boeing 367-80 русумидаги самолётнинг парвози амалга оширилди ваа шу тариқа йўловчиларга мўлжалланган самолётлар ишлаб чиқарилишига кенг йўл очилди. 1964 — 1967 йилларда Boeing 737 русумидаги реактив йўловчи самолётлари ишлаб чиқарила бошланди. 1966 — 1969 йилларда узоқ масофага парвоз қилувчи Boeing 747 русумли самолёт яратилди. 37 йил давомида бу русумдаги самолёт олдига тушадиган ҳаво кемаси топилмади. 2005 йилга келибгина A380 русумли самолёт пайдо бўлди.

1978 — 1981 йилларда икки моторли реактив Boeing 767 русумли авиалайнер яратилди. 1982 йилнинг 19 феврал куни Boeing 757 русумидаги самолётнинг илк парвози амалга ошди. 1990 — 1994 йилларда эса узоқ масофага учиш борасида рекорд ўрнатган машҳур  Boeing 777 русумидаги самолётлар пайдо бўлди.

2004 — 2009 йилларда анча тежамли бўлган Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Компания заводлари 67та мамлакат худудида жойлашган бўлиб, ўз маҳсулотларини 145 мамлакатга етказиб беради. 2001 йилда ташкил этилган Boeing International АҚШдан ташқари 70та мамлакатдаги компаниялар фаолиятини назорат қилиб туради.

 

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар