Mercedes жамоаси аъзоси, "Формула-1" пойгасининг 3 карра чемпиони, британиялик пойгачи Льюис Хэмилтон Баҳрайн Гран-приси квалификациясининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда " Формула-1" сайтида маълум қилинди.

Маррага иккинчи бўлиб унинг жамоадоши, немис Нико Росберг етиб келди, у ғолибга 0,077 сония ютқазди. Учинчи бўлиб маррага немис пойгачиси, Ferrari жамоаси аъзоси Себастьян Феттель етиб келди.

Red Bull жамоаси аъзоси, россиялик пойгачи Даниил Квят пойгада 15-ўрин эгаллади.

Баҳрайн пойгаси 3 апрелда бўлиб ўтади.

2016 йилги "Формула-1" чемпионати 19 мартда Австралия Гран-присидан бошланди. Унда Росберг ғолиб бўлди, Хэмилтон иккинчи, Феттель учинчи ўрин олди. Квят болид билан юзага келган муаммо сабабли пойгада иштирок эта олмади.

Ўша пойгада McLaren жамоасининг испаниялик пойгачиси Фернандо Алонсо жиддий аварияга учради. Шу сабабли у Баҳрайндаги пойгани ўтказиб юбормоқда.