LG G5 флагман смартфони Жанубий Кореяда сотувга чиқарилди. Маълумотларга кўра, у аввалги модель LG G4 смартфонига нисбатан уч марта яхшироқ сотилмоқда. The Korea Herald нашрининг ахборотига кўра, LG сотувнинг биринчи кунидаёқ 15000та G5 смартфонини сотишга муваффақ бўлган. LG G4 смартфонлари эса илк сотувлар вақтида 5 мингга яқин сотилган. Бозор таҳлилчиларининг фикрича, LG бутун дунё бўйлаб LG G3 каби 10 миллионлаб янги қурилма нусхаларини ишлаб чиқаришга қодир. 

Янги смартфоннинг юқори даражада машҳурликка эришгани сабабини узоқ муҳокама қилиш мумкин. Бироқ унинг энг ажралиб турувчи жиҳатлари – смартфоннинг ноодатий модулли дизайни ва аксессуарлар ҳамда LG Friends перифериясининг кенг тўпламга эгалиги. Яқин кунларда LG G5 Кореянинг иккинчи йирик оператори сифатида яна 1-2 мингга яқин қурилмаларни сотиш имкониятига эга бўлган ҳолда электрон бозорга қўйилади.

Хабар қилинишича, LGнинг маҳаллий бўлинмалари смартфонларни тўхтовсиз ишлаб чиқариш учун 24 соатли иш тартибига ўтган. Galaxy S7 ва S7 Edge смартфонлари биринчи 48 соат ичида ўз юртида 100 мингга яқин сотилган.