Жорий йилнинг 10-20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Озодбек Назарбековнинг «Меҳринг сабаб...» номли концерт дастурига қалбаки чипталар тарқалмоқда. Бу ҳақида YouTubeга огоҳлантирув видеоси жойлаштирилди.

Унга кўра, қалбаки таклифномаларда чипта қоғози жуда ҳам юқа бўлиб, қатор ва жой рақами қўлда ручка билан ёзилган. Ҳақиқий таклифномада махсус галаграмма мавжуд бўлиб, сон ва жой рақамлари эса босма ёзув орқали туширилган.

Шунингдек, видеода бу таклифномалар фақатгина тарқатилиши, кассаларда сотилмаслиги қайд этиб ўтилган.