Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 31-турида меҳмонда "Барселона"га қарши ўтказилган учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Учрашув мадридликларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Мен жуда мамнунман, айниқса натижадан. Жуда қийин бўлди, ахир бу "Камп Ноу". Мен "Реал" ўйинчилари ва улар қилган иш билан фахрланаман. Бизга шундай ғалаба керак эди. Ғалабадан хурсандман ва ўйин мазмунидан мамнунман. Ғалабаларга эришишни давом эттириш керак. Биз "Барса"дан 7 очко ортда қолмоқдамиз, бироқ ҳозир Чемпионлар Лигаси ўйини ҳақида ўйлаш керак.

Менга "Реал"нинг ҳам ҳимоядаги, ҳам ҳужумдаги ўйинчилари ўйини бирдек ёқди. Мураббий учун унинг жамоаси бир бутундек курашаётганини кўришдан афзалроқ нарса йўқ", деб Зидан айтган сўзларни келтириб ўтди AS нашри.