Флоридада яшовчи кишининг уйига баҳайбат тимсоҳ тақиллатиб келди. Бу ҳақида “Daily Mail” нашри хабар беради

Маълум бўлишича, судралиб юрувчининг узунлиги 3 метрга яқин бўлган. Уй эгаси дарҳол қутқарув хизмати 911га қўнғироқ қилган. “Мен уйда аравачада юраман ва эшигимни катта тимсоҳ тақиллатмоқда”, деди у.

Воқеа жойига Хилсборо тумани шерифи вакили ва лицензияга эга ҳайвон тутувчи етиб келган. Улар биргаликда тимсоҳни тутишга муваффақ бўлишган.

Газетанинг қайд этишича, бу каби вазиятлар кўп такрорланиб туради: туманда ҳаво ҳарорати +27 даражагача исиб кетиши натижасида тимсоҳлар кўча бўйлаб “тентираб” юришади.