«Барселона» президенти Неймар ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди

Спорт 05 Апрель 2016 465

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Неймарга бўлаётган бошқа клубларнинг қизиқиши борасида гапириб ўтди.

«Биз ҳеч кимга Неймар билан музокаралар олиб бориш учун рухсат берганимиз йўқ, Ҳаттоки уларнинг ўта жиддий тарзда қизиқаётган бўлса ҳам. У фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.

Биз ҳар доим ёш футболчиларни таркибимизга эркин агент сифатида келишини истаганмиз. Неймарнинг «Сантос» билан тузган шартномаси 2014 йилда тугарди ва шундан кейин у сафимизга келиб қўшилган бўларди. Бизга «Сантос» билан музокара ўтказиш шарт эмасди, айнан мана шу сабаб биз унинг отасига мурожаат қилганмиз.

Мураббий Неймарни жаҳон чемпионатига қадар олишни истади. Агар чемпионат тугагач у сафимизга қўшилганида бизга текинга тушган бўларди. Агар «Сантос» билан шундай муаммо бўлишини олдиндан билганимизда ҳам Неймарни яна бир марта сотиб олиш керак бўлса, сотиб олган бўлардик.

Тез орада бу иш ўз интиҳосини топади деган умиддаман. Неймарнинг шахсан ўзи «Барселона»да ўйнашни истаган. Неймарнинг отаси Бразилия бозоридаги энг самарали трансферни амалга оширишимизда кўмаклашган шундай ишлашда давом этмоқда. У мамлакатдаги иқтидорларни кузатиб боради», – дея таъкидлаб ўтган Бартомеу.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2450 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35152 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44181 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82549 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 322 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1844 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 491 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар