Бухоронинг буюклиги "Кнауф" меъморий атласи варақларида

Ўзбекистон 05 Апрель 2016 1577

"Кнауф" Ўзбекистон компанияси машҳур археолог, археология фанлари номзоди Елизавета Некрасова ҳаммуаллифлигида “Бухоронинг меъморий атласи”ни тақдим этди.

30 март куни Ўзбекистон амалий санъати музейи "Кнауф" ташаббуси билан нашр этилган дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири - Бухоронинг диққатга сазовор жойлари бўйича қўлланма тақдимоти меҳмонларини қабул қилди. “Бухоронинг меъморий атласи” ҳаётини Ўзбекистон ва айниқса, Бухоро тарихи ва археологиясини ўрганишга бағишлаган Тошкент реставрация институтининг археолог-олими Елизавета Некрасова томонидан тузилган. Нашр кенг китобхонлар аудиторияси - сайёҳлардан бошлаб меъморчилик соҳасидаги мутахассислари учун мўлжалланган. Атлас кишиларга Бухоронинг тарихий аҳамияти, унинг ривожланиши босқичлари ҳақида, шунингдек, қадимий шаҳарнинг улуғворлиги ва хилма-хиллигини яна бир бор эслатишга қаратилган.

Тақдимотда Бухоро ва Тошкентнинг кўзга кўринга замонавий меъморчилик усталари, журналистлар, жамоат арбоблари ва ишбилармонлар иштирок этдилар. Тадбирда табрик нутқи билан халқаро "Кнауф" гуруҳининг бошқарувчи ҳамкори Манфред Грундке, «Меъморий атлас» муаллифи Елизавета Некрасова ва бошқалар йиғилганларга мурожаат қилдилар.

Компания раҳбари Николаус Кнауф меъморий атлас ўқувчиларига йўллаган табрик сўзида шундай дейди: «Бухоро - бу ажойиб меъморларчилик услубларининг жўшқинлиги, ҳашаматдорлик ва зоҳидликнинг ажойиб уйғунлиги, турли-туман биноларнинг бирлашмасидир. "Кнауф" ушбу ажойиб қўлланманинг нашр этилишида бевосита иштирок этар экан, компаниямиз томонидан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга кичик ҳисса кўшмоқда, десак муболаға бўлмайди”.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар