Facebook ўзининг iOS’даги иловасида кўзи ожиз фойдаланувчиларга тасвирни "кўриш" имконини берувчи сунъий интеллект (СИ) ўйлаб чиқарди. Бу ҳақида компаниянинг матбуот релизида хабар берилди.

Махсус ўргатилган СИ лентадаги ҳар бир тасвирга матнли тавсиф беради ва уни овоз чиқариб ўқийди. Масалан, расмда осмоннинг фонида ўрмон акс эттирилган бўлса, СИ "Эҳтимол бу ерда осмон, дарахтлар, очиқ ҳаво тасвирланган" деб айтади.

Бундай имкониятнинг ишлаб чиқилишига Facebook 10 ой вақт сарф қилди. Унинг асосида миллион намуналарга ўргатилган нейросеть ётади. Facebook бу функциясини фақатгина iOS’да ва фақат инглиз тилида йўлга қўйди, аммо келгусида бошқа платформалар ва тилларда ҳам чиқаришга ваъда беради.