«Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер «Бенфика»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

«Рақибнинг фақатгина ҳужумчиларини зарарсизлантириш ҳақида эмас. Биз «Бенфика»нинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик ва улар ўзларидан кучлироқ саналган рақибларга қарши ўйнашнинг ҳадисини олишганини билиб олдик.

Балки кўринишидан «Бавария» яққол фаворитдекдир. Лекин «Бенфика»нинг ҳужум чизиғида моҳир футболчилар бор. Бу жамоа чорак финалга бекорга етиб келмаган.

Мен улар Мюнхенда ҳам гол уришга ҳаракат қилишларини кутмоқдаман. Биз Жонас ва Митрўғлидан эҳтиёт бўлишимиз, уларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатишимиз керак. Улар иккиси Португалия чемпионатида биргаликда 50тача гол уришган», дейди Нойер.