«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига яна бир йўловчилар парвозини жадвалга киритадиган бўлди.

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотларига кўра, учинчи частота 2016 йил 2 май кунидан фаолият юрита бошлайди.

Тошкент – Сеул йўналиши бўйича парвозлар душанба куни амалга оширилади. Сешанба куни ортига қайтади.