Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамда Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси табиатнинг гўзал инъомларига бағишланган танлов эълон қилади. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар бермоқда.

Танлов бир ой давом этиб, ғолиблар 22 апрель куни Халқаро Ер Куни муносабати билан тақдирланишади.

Танлов шартлари:

— Ўзбекистоннинг ноёб ҳайвон, ўсимлиги ёки табиат манзаралари фотосуратини олинг;

— Фотосуратга қисқача таъриф беринг (таърифда ноёб ҳайвон/ўсимлик/ табиат манзараси номи ва унинг ўзига хос хусусиятини ёзинг)

— Фото суратни ва унга бўлган таърифни Ўзбекистондаги Британия Кенгашининг Фаcэбоокдаги саҳифасига ёки ўзингизнинг инстаграм саҳифангизда #GreenUz ҳештеги билан жойланг.

Фотосуратлар 2016 йил 19 апрель, соат 09:00 га қадар қабул қилинади. Натижалар 2016 йил 21 апрель куни эълон қилинади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши, деб топилган фотосурат муаллифи планшет, 10та қизиқарли сурат эгаси эса ташкилотчилар томонидан турли хил эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Бир иштирокчи фақатгина битта фотосурат жўнатиши мумкин. Сурат иштирокчининг муаллифлиги остида бўлиши лозим. Ўзга муаллифларнинг суратини ишлатган иштирокчи танловдан четлаштирилади. Ҳакамлар ҳайъати ижодий ёндашилган ва қизиқарли суратларга алоҳида эътибор беради!