Америкалик қўшиқчи Рианна YouTube’да 20 млн обуначига эга биринчи қиз бўлди. Бу ҳақда қўшиқчининг ўзи Instagram’да маълум қилди.

Instagram’даги видеороликка изоҳда қўшиқчи Тангрига миннатдорчилик билдирди ва YouTube’даги RihannaVEVO каналидаги Kiss It Better қўшиғига ишланган янги клипга баҳо беришни сўради. Каналнинг ўзи 2009 йил 11 майда рўйхатга олинган, айни вақтда унинг обуначилари сони 20 079 666 кишини ташкил қилмоқда. Каналдаги барча видеороликлар умумий ҳисобда 8,5 млрд намойиш тўплаган.

YouTube’да обуначилар сони бўйича анчадан бери PewDiePie тахаллуси билан маълум бўлган швециялик блоггер Феликс Чельберг етакчилик қилиб келмоқда. Унинг каналига 43 млн дан кўпроқ одам обуна бўлган.