Тьерри Анри: «Мени Зиданнинг «Барселона»га қарши ўйинда қўллаган тактикаси ҳайратлантирди»

Спорт 05 Апрель 2016 542

«Арсенал» ва «Барселона» жамоаларининг собиқ футболчиси Тьерри Анри Испания чемпионатининг 31 турида кўк-анорранглилар ва Мадриднинг «Реал» жамоаси ўртасида кечган баҳс (1:2) борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мени Зиданнинг тактикаси ҳайратга солди. «Реал» футболчилари рақибдан умуман чўчишмади ва қаттиқ босим уюштиришди. Прессинг «Барселона» гол ургач қўлланиши керак бўлган энг тўғри тактика эди.

Зидан рақибнинг яримҳимоясини зарарсизлантириш зарурлигини англаб етди. Одамлар Зидан «Барселона»га қарши тактика ўйлаб топа олармикан деб ўйлашаётганди. У эса кутилганидан ҳам яхшироқ иш қилди. «Реал» ғалаба қозонишга ҳақли эди. Жамоа 10 футболчи бўлиб қолганида ҳам рақибдан яхшироқ ўйнади», — дейди Анри.

As Зидан класико ўйинида фойдаланган тактик чизмаларни эълон қилди

Кўпроқ янгиликлар