Тошкентнинг Қоратош кўчасидаги қарама-қарши қатнов қисмини ажратиб турувчи чизиқ устидан бетон бордюр ётқизаётган махсус техника сурати Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинди. Айтиш мумкинки, у анчайин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

“Ушбу мўъжиза-машина ва ниҳоят бизгача етиб келди”, — деб ёзади суратни гуруҳга жойлаштирган фойдаланувчилардан бири. Суратдаги изоҳлардан Power Curber машинаси баландлиги 10 сантиметрдан 1,5 метргача бўлган бордюрларни ётқиза олиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни кузатиш мумкин.

Фойдаланувчилар яна бири давлат корхоналаридан бирида ана шундай махсус техникадан иккитаси борлиги ҳақда хабар берган. Муҳокамалар жараёнида эълон қилинган суратларнинг бирида D’Avino томонидан ишлаб чиқарилган ва “Betoner.uz” компаниясига тегишли бетонётқизгични кўриш мумкин.