Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жоли 5 апрель куни оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Бу ҳақда The National Enquirer хабар берди.

Унга шифокорлар қандай ташхис қўйишгани аниқ айтилмаган.

Маҳаллий нашрларда айтилишича, 40 ёшли актриса саратон хасталиги билан оғримоқда.

Актрисанинг вакиллари ва шифохона вакиллари ҳозирча бу маълумот бўйича изоҳ беришмаган.

Бундан олдинроқ, актрисанинг вазни 35 килограмм бўлиб қолгани, бўйи эса 169 сантиметрни ташкил қилаётгани ҳақида маълум қилинганди.

Эслатиб ўтиш керакки, актриса саратон хавфи туфайли кўкракларини кестирганди.

Актрисанинг сўнгги фотосуратлари унинг мухлислари ўртасида ваҳима келтириб чиқарганди.