Олимлар шарқ читтагини кузатиб, ёввойи жонзотларда синтаксисга, яъни бир неча қандайдир маънони англатувчи товушлардан янги бир маънони англатувчи гап туза олиш қобилиятини аниқлашди, деб хабар бермоқда Nature Communications нашри.

Кўплаб жонзотлар бир-бири билан алоқа қилиш учун товушлар ва талаффузлар тўпламидан фойдаланади, бироқ бу овоз комбинациялари бирор маънога эга эмас ва мос равишда, "синтаксис" тушунчасини уларга қўллаб бўлмайди.

Қушлар чиқарадиган товушлар ўзидан тартибланган ноталар бирикмасини акс эттиради. Бу товушлар комбинациясидан олимлар ҳаракатга чорловчи иккита "гап"ни ажратиб олишди, улардан бири "ABC", иккинчиси "D" қилиб белгиланди.

"ABC" сайраш читтакларда "Хавфли!", "D" эса "Бу ерга уч!" деган маънони англатиши аниқланди.

Япон қушларининг янги гапларни туза олиш ва англашга қодирлигига ишонч ҳосил қилиш учун биологлар антиқа тажриба ўтказишди: улар бир нечта товушлар кетма-кетлигини тузишди ва қушларнинг уларга реакциясини текширишди.

Тадқиқот натижаларига кўра, ABC-D бирикмаси қушларни керакли йўналишда, юқори эътиборлик билан учишини англатган.

Бироқ D-ABC бирикмаси самара бермаган – қушлар бу "гапга" ҳеч қандай реакция билдиришмаган.

Айни вақтда мутахассислар нима учун бу қобилият айнан шу қушларда пайдо бўлганига аниқ жавоб бера олишмаяпти.

Япониялик олим Тошитака Судзуки бошқа ёввойи ҳайвонлар ҳам бир-бири билан "мулоқот қила олишларини" тахмин қилмоқда, бироқ унинг айтишича, аввал жонзотларда бу қобилиятни кузатишга ҳеч ким муваффақ бўла олмаган.