Бэтменни гавдалантирган 8 актёр

Маданият 06 Апрель 2016 1340

Бэтмен расман 1939 йилнинг майида миллионер Брюс Уэйн жиноят билан курашга киришганида дунёга келган.

Бу образ киночилар томонидан турли даврларда талқин этилди. Баъзилари омадсиз чиққан бўлса, бошқалари шедеврга айланди. Бэтменнинг навбатдаги тарихи унга бошқача кўз билан қараш имконини беради. Бу сафар уни Бен Аффлек ижро этди.

Саккиз актёрнинг ҳар бири мухлислар учун алоҳида мавзуга айланади.

Люис Уилсон
"Бэтмен", тв-шоу. 1943
Detective Сomics’да илк кўриниш берганидан 4 йил ўтиб, Бэтмен телевизор экранларига кўчади. Бош ролни Льюис Уилсон ижро этди. Сюжетга кўра, Бэтмен - АҚШ ҳукуматининг махсус агенти, иккинчи жаҳон уруши пайтида япон айғоқчиси Доктор Дак билан курашга киришади. Сериалда биринчи марта қадимий соат билан тўсилган Бэтмен ғори, хизматкор Алфред намоён бўлди.

Роберт Лоури
"Бэтмен ва Робин", тв-шоу. 1949
Иккинчи Бэтмен ўзининг озғин бўй-басти билан ажралиб турган, лекин Льюис Уилсончалик муваффақиятга сазовор бўлмаган.
"Бэтмен ва Робин" 1943 йилда олинган "Бэтмен" сериалининг давоми сифатида экранга чиқди. Бюджетнинг камлиги ва сценарийнависларнинг лойиҳага жиддий ёндашмагани сериални чиппакка чиқарди. Камчиликларга қарамай, сериал персонажга қизиқиш уйғота олди ва кейинги лойиҳанинг катта муваффақиятига асос бўлиб хизмат қилди.

Адам Уэст
«Бэтмен», тв-шоу, 1966
Адам Уэст ижросидаги Брюс Уэйн катта аҳамиятга эга бўлди. Айнан шу актёр бугунги кунда қаҳрамоннинг ажралмас қисмига айланган жиҳатларни ярата олган. 1966 йилда чиққан сериал ҳақиқий ТВ феномени бўлган. 3 фасли чиқарилган. Биринчи фаслдан кейин худди шу актёрлар ижросидаги тўлиқ фильм кинотеатрларда намойиш этилган. Брюс Уэйн ва унинг шериги Дик Гресон - Бэтмен ва Робин ниқобларида жиноят билан курашади.

Майкл Китон
«Бэтмен,1989»; «Бэтмен қайтмоқда, 1992»
Майкл Китон янги фильмнинг кастингига келганида етарлича танилган комик эди. Унга ўзига хос жамоа тўплашди. Фильм режиссёри ўзгача дунёқарашга эга бўлган Тим Бертон. Китон ижросидаги фильмлар омадли чиқарди ва бутун дунёдан "Бэтмен"нинг миллионлаб мухлисларини жалб қиларди. Фильмда Жек Николсон ёвуз Жокерни гавдалантирган.

Вэл Килмер
«Бэтмен доимо», 1995
Вэл Килмер ўзининг "ўйинчоқлари"га эга янги замонавий қаҳрамон кўринишида намоён бўлди. Фильмда суратга тушган пайтида актёр ижод чўққисида ва жисмоний жиҳатдан кўркам бўлган. Шу туфайли у комикс фильмлар оламида энг севимли актёрлардан бирига айланди.

Жорж Клуни
«Бэтмен ва Робин» ,1997
1997 йилда Жорж Клуни Ҳоливудда энг талабгир актёр эди, бу фильм билан бир қаторда у бир неча романтик комедияларда ҳам суратга тушган. У фанатлар кўкларга кўтарган Вэл Килмернинг ўрнига келган. Шунинг учун кўп мухлислар назарида Клуни ишончни оқлай олмаган. Бироқ фильмда Арнольд Шварцнегер ва Ума Турман каби юлдузларнинг кўрингани вазиятни юмшатди.

Кристиан Бэйл
«Бэтмен: бошланиш», 2005; «Қора сипоҳий», 2008; «Қора сипоҳийнинг қайтиши», 2012
Кристиан Бэйл ўзининг ролга киришиб кетиши билан машҳур. У нафақат суперқаҳрамонга хос мушакларга эга бўлди, балки Брюс Уэйннинг шахсий фожиасини маҳорат билан ижро этган. Бу фильмлар учлиги режиссёр Кристофер Ноланга омад олиб келди.

Бен Аффлек
«Бэтмен Суперменга қарши: Адолат тонгида», 2016
Комиксга Бен Аффлекнинг танланиши мухлисларнинг кўплаб норозиликларига сабаб бўлди. Важоҳатли Бен кўркам Генри Кавелнинг олдида унча ишончли кўринмайди, аммо профессионал ижро ҳамда ўнлаб омадли кинолардаги тажрибаси актёрга кинематографик Бэтменлар пантеонининг тўлақонли аъзоси бўлишига имкон яратади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар