«Барселона» клуби ЕЧЛ доирасида «Атлетико»га қарши кечган баҳсда бир киши кам бўлиб қолган рақибини 2:1 ҳисобида енгди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Фернандо Торрес майдондан четлатилди ва қолган вақт давомида каталонияликлар бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишди.

Торреснинг қизил карточка олиши «Барселона» учун ЕЧЛ доирасидаги учрашувларда 30-марта рақибга нисбатан кўпчилик бўлиб ўтказилган ўйинни ўтказишига олиб келди. Бу борада 20талик кўрсаткич билан «Бавария» иккинчи ўринда бормоқда.

Кейинги ўринларда «Арсенал» (18), «Реал» ва ПСВ (16), «МЮ», «Порту», «Лион» ҳамда «Галатасарой» (14) қайд этилган.