ФИФАнинг янги президенти Инфантино номи офшор можаросида тилга олингани маълум бўлди

Спорт 06 Апрель 2016 386

ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино номи офшор ҳисоб рақамлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган "Панама ҳужжатлари"да эслатиб ўтилган.

Инфантино имзоси УЕФА ҳамда эквадорлик Уго ва Мариано Жинкислар ўртасида телетрансляция ҳуқуқларини сотиш бўйича шартномалардан бирида тургани маълум бўлди. Жинкислар спорт маркетинги соҳасида коррупция ва ФИФАдаги коррупцион можарога алоқадорликлари ўрнатилган. Жинкислар ҳуқуқни сотиб олгач, уни асл нархидан 3 баробар қимматроққа сотганлар.

УЕФА матбуот хизматида маълум қилинишича, шартнома энг яхши нархларни таклиф қилганлар билан тендер асосида тузилган ва бу ҳуқуқларни харид қилганлар улар билан кейинчалик нима қилишлари ташкилотга тааллуқли эмас.

"Шартнома Жанни Инфантино томонидан у УЕФАнинг директорларидан бири бўлганда ва бундай ҳужжатларга имзо қўйишга ҳуқуқи бўлганда имзоланган. Шартномада, шунингдек, яна бир УЕФА директорининг имзоси турибди – бу одатий тартибот", дейилмоқда УЕФА баёнотида.

Аввалроқ ФИФАнинг ахлоқ бўйича ҳуқуқшуноси жумладан Жинкислар сабабли ички терговга тушгани маълум бўлганди. Офшор операциялар ҳақидаги ҳужжатларда, шунингдек, Лионель Месси ва УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини номлари ҳам тилга олинган.

Кўпроқ янгиликлар