"Газпром-медиа" "КВН ТВ" телеканалини ишга туширмоқда

Маданият 06 Апрель 2016 842

"Александр Масляков и компания" (АМИК) ижодий уюшмаси "Газпром-медиа" компанияси билан бирга "КВН ТВ" телеканалини яратишмоқда. Бу канал жорий йилнинг 1 июнидан ишини бошлайди. Бу ҳақда компанияларнинг биргаликдаги матбуот баёнотида айтилмоқда.

"КВН ТВ" телеканали эфири асосини КВНнинг Олий ва Премьер лигалари ўйинлари, Юрмала ва Сочидаги фестиваллар, КВН ҳақидаги кўрсатувлар, клуб тадбирларидан репортажлар, КВН ва Россия шоу-бизнеси юлдузлари иштирокидаги дастурлар ташкил қилади. Телеканал томошабинларга яхши кайфият улашади, уларга севимли жамоалари ва машҳур артистлар чиқишларини кўриш имконини беради. Янги канал Россия, Грузия, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларида эфирга узатилади.

"КВН – кўплаб йиллар давомида телетомошабинларни хурсанд қилиб келаётган ўйин ва яна узоқ йиллар шундай бўлади, деб умид қиламан. Миллионлаб одамлар бизнинг клубда ўйнаганлар, ўйнамоқдалар ва келгусида ҳам ўйнайдилар. КВН – ноёб, Россияда яратилган, муқобили йўқ ўйин, уни кўплаб давлатларда ўйнашади. Мен томошабинларга, клуб иштирокчиларига КВН бутун дунё бўйлаб одамлар кайфиятини кўтаришни давом эттиришини истаб қоламан, шунинг учун ҳам биз "КВН ТВ"ни яратдик", деб айтиб ўтди КВН бошловчиси Александр Масляков.

"Газпром-медиа" бош директори Дмитрий Чернишенко бу ҳамкорликдан мамнунлигини ва АМИК билан ҳамкорлик компанияга бу сегментдаги таклифни кенгайтиришга имкон беришини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9018 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 47930 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50369 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93068 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41079 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 3 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 407 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 412 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 663 Жамият
Кўпроқ янгиликлар