"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 8-9 апрель кунларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво булутли бўлади ва вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Бу кунлар давомида ҳарорат 10-15 даража иссиқ бўлади, баъзи ҳудудларда эса ҳарорат +22 даражагача кўтарилиши мумкин. Тунла термометр кўрсаткичлари +5-...+10 даражани кўрсатиши мумкин.

Синоптиклар 10-11 апрель кунлари учун ёғингарчилик башорат қилишмаган.