Лестер шаҳри мэри Питер Солсби шаҳар кўчаларига Англия чемпионатининг бу мавсумида қаҳрамонликлар кўрсатаётган «Лестер» жамоаси футболчилари ва мураббий Раньери номларини бериб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Лестер ҳамиша ўзидан чиққан спортчиларни эъзозлаган. Бизда гольфчи номи берилган туман бор. Шунингдек, Линекер-роуд бор.

Жамоа айни вақтда ҳақиқий қаҳрамонликлар кўрсатмоқда. Шунинг учун, биз кўчалардан бирини Варди шарафига қайта номлашимиз мумкин. Шунингдек, бизда Шмейхель-стрит, Дринкуотер-драйв, Раньери-роуд каби йўллар пайдо бўлиши мумкин», – дейди Солсби.

Айни вақтда Клаудио Раньери шогирдлари 32 турдан кейин 69 очко билан АПЛ турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм»ни 7 очкога ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда кетмоқда.