«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛнинг чорак финалида «Атлетико»га қарши учрашувда (2:1) гол ура олмади.

Эндиликда унинг каталонияликлар жамоасидаги голсиз серияси 272 дақиқадан иборат бўлиб турибди.

Охирги марта Месси «Барселона» учун 16 март куни ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасида «Арсенал»га қарши кечган жавоб учрашувида (3:1) гол урганди.

30 март куни Месси Аргентина термаси сафида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Боливияга қарши ўтказилган учрашувда (1:0) пенальтидан гол урди.

Айни вақтда унинг фаолияти давомида урган голлари сони 499та бўлиб турибди.

9 апрель куни «Барселона» Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Реал Сосьедад» меҳмони бўлади.