Рочестер университети олимлари организмдан сўлак, кўз ёши ёки ҳазм қилиш соклари каби секретлар ажралишига жавоб берувчи биокимёвий механизмни аниқлашди.

Ушбу кашфиёт шиллиқ моддалар ажралиши жараёнининг бузилиш сабаблари ҳамда Шегрен синдроми сингари жиддий касалликларни даволаш имконини беради. Тадқиқот Science Signaling журналида чоп этилган.

Тана суюқликлари ажралишига замин тайёрловчи асосий компонент бу – кальций. Шегрен синдромида калций етишмаслиги кузатилади ва беморлар оғиз қуруқлигидан азият чекадилар, ютиш ва чайнашда қийинчилик ҳис қиладилар.

Кальций ионлари ҳужайраларга етиб бориши учун кальций каналларини очиш зарур. Бунга IP3-рецептори деб аталмиш оқсил жавоб беради. Маълумки, у тўртта кичик бирликдан иборат, бироқ олимлар канал ишлаши учун айнан нечта кичик бирлик кераклигини билмасди.

Генлар ва молекуляр муҳандислик таҳрири усулларидан фойдаланиб, тадқиқотчилар шуни аниқлашди-ки, каналларнинг тўғри ишлаши ва секрет ажралиши учун IP3-рецепторининг барча тўрт бўлаги лозим экан.