Венгер ўзи истаётган футболчи учун исталган маблағни беришга тайёр

Спорт 06 Апрель 2016 462

«Арсенал» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси яримҳимоячиси Гранит Жака учун қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Tle Telegraph нашри хабарига кўра, швейцариялик бу футболчи лондонликлар жамоаси бош мураббийи Арсен Венгернинг ёзги трансферлардаги бош мақсади бўлади.

Манбанинг ёзишича, Арсен Венгер уни «канонирлар» учун жуда керакли деб ҳисобламоқда ва учун сўраладиган ҳар қандай маблағни тўлашга тайёр.

Бундан олдинроқ, Жака ўзи ва «Арсенал» ўртасида музокара олиб борилаётгани ҳақидаги хабарни инкор этганди.

Швейцария терма жамоаси аъзоси ҳисобланадиган Жаканинг «Боруссия» билан шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Қайд этиш керакки, бу футболчи «Арсенал»нинг ҳозирги етакчиларидан бири Френсис Коклен билан бир чизиқда, яъни таянч яримҳимоячиси сифатида тўп суради.

Венгер 43 млн евро эвазига «Арсенал» учун янги футболчи сотиб олмоқчи

Кўпроқ янгиликлар