6 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япония Ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Мики Ямадани қабул қилди.

"Мики Ямада мамлакатимизга Ҳукуматда, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб бориш учун ташриф буюрди", деб маълум қилади вазирлик ахборот хизмати.

ТИВдаги музокаралар чоғида Ўзбекистон-Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти доирасида ўзаро алоқаларни қамраб олган кенг кўламли икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда Япония элчиси Фумиҳико Като иштирок этди.