«Реал» жамоаси бош мураббий Зинедин Зидан ЕЧЛ чорак финалида «Вольфсбург»га қарши бугун бўлиб ўтадиган биринчи учрашув олдидан фикр билдирди.

«Футболда озгина бўшашиш мағлубиятга олиб келиши мумкин. Бизни «Вольфсбург»га қарши қийин ўйин кутиб турибди, аммо биз бунга яхши тайёрландик. Шу билан биргаликда диққатимизни йўқотмаслигимиз керак. Ҳозир қийин ўйинлар даври бошланди. Бу ўйинларнинг барчаси «Реал» учун муҳим. Барча ўйинни финал каби қабул қиламиз.

ЕЧЛдаги ҳар бир ўйин муҳимдир. Бу турнирда яққол фаворитлар йўқ. «Барселона» устидан қозонган ғалабамиз футболчиларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилди.

«Вольфсбург» чорак финалга етиб келишга ҳақли жамоа эди. «Бўрилар»нинг бундеслигада муаммолари бор, аммо бу бутунлай бошқа мусобақа, шунинг билан бирга уларда мотивация ҳам ўзгача.

Иско ва Хамес Родригесми? Мен барча ўйнашини истайман, лейин майдонга фақат 11 футболчини тушира оламан. Иско ва Хамес ҳали мавсум охиригача ўйин амалиётига эга бўлишади, мен уларнинг салоҳиятини яхши биламан.

Серхио Рамос бир неча жароҳатдан сўнг энг юқори формасига яқинлашиб қолди. У сардор, энг муҳим ўйинчилардан бири», - дейди Зидан.

«Вольфсбург» ва «Реал» учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.