«Вольфсбург» жамоаси бош мураббийи Дитер Хеккинг ЕЧЛнинг чорак финалида «Реал» жамоасидан қозонилган ғалабадан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«2:0 – жавоб учрашуви олдидан катта устунлик тақдим этади. Биз сафарда ҳам гол уришимиз керак, кейин мадридликларнинг ҳужумларини қайтариш ҳақида ўйлаймиз.

Кеча сизнинг кўзларингизга қараб, менинг сўзларимга ишонмаётганингизни кўргандим. Энди ўзингиз кўрдингиз: футболда барчасининг иложи бор.

Бугун бизнинг асосий ўйинчиларимиздан бири Бруно Энрике. Биз уни майдонга ташлаб «Реал»ни ҳайратлантиришни истагандик.

Марсело ва Арнольд ўртасидаги вазиятми? Бу спортга хос бўлмаган вазият эди, бундай ишларни футбол майдонидан ташқарида қилиш керак», — дейди Хеккинг.