"Формула-1" жамоалари жорий йилда пойга ташкилотчиларидан 965 млн долларга яқин оладилар, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.

Тўловлар мартдан ноябргача 9 та босқичда амалга оширилади, 2017 йил бошида эса яна бир тўлов амалга оширилади. Охирги тўловни амалга оширишда жамоаларнинг охирги 3 йил ичидаги натижалари ҳисобга олинади.

ОАВ маълумотларига кўра, пойга ташкилотчиларидан энг кўпроқ пулни – 192 млн долларни "Феррари" жамоаси олади. Ўтган мавсумда Конструкторлар кубогида ғолиб бўлган "Мерседес" жамоаси 171 млн доллар, "Ред Булл" – 144 млн, "Уильямс" – 87 млн, "Макларен" – 82 млн, "Форс Индия" – 67 млн, "Рено" – 64 млн, "Торо Россо" – 57 млн, "Заубер" – 54 млн ва "Манор" 47 млн доллар олади.