«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЕЧЛнинг чорак финалида «ПСЖ» жамоасига қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Бу жуфтликдан қайси жамоа кейинги босқичга ўтиши ҳали ҳал бўлмади. Лекин бугунги натижадан кейин жавоб ўйини олдидан «Манчестер Сити» яхши имконият ҳосил қилди.

Ўтказиб юборилган биринчи гол кулгили хато туфайли рўй берди, иккинчи голни эса рақиб офсайддан урди.

Агар турнирда узоқроққа боришни истасак, бундай хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Ҳамиша ғалаба учун ўйнаймиз, бу бизнинг ўйин фалсафамиз.

Ҳарт дарвозамизга пенальти қўйилган ҳолатда аъло даражада ҳаракат қилди. Ўйин тенг курашлар остида кечди, икки жамоада ҳам ўйин охирига қадар голли вазиятлар бўлди», – дейди Пеллегрини.