Япониянинг музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Akagi Nyugyo компанияси 1991 йилдан бери илк марта ўзининг энг кўп сотилувчи музқаймоғи Garigari-kun учун нархни оширгани учун мижозлардан узр сўради.

Антиқа таъмлар, мисол учун картошка ёки спагетти таъми билан яратиладиган эскимо нархи 9 центга оширилди. Бу музқаймоқ 1981 йилдан ишлаб чиқарила бошланган. Компания раҳбарияти ўзининг афсусини ифодалаш учун узр сўраш белгиси сифатида таъзим қилган кўринишда видеода суратга тушди.