Миллий матбуот марказида болалар спортини ривожлантириш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

2016 йилда жамғарма маблағлари ҳисобидан 251 болалар спорти иншооти, 18 мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 2004-2015 йилларда фойдаланишга топширилган спорт иншоотлари ва умумтаълим мактаблари спорт залларини қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурга киритилган 212 спорт иншооти ва 6892 умумтаълим мактабининг спорт заллари 28,3 миллиард сўмлик 93 номдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади.

2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур асосида вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида 14 янги ихтисослаштирилган олий маҳорат спорт мактаби, замонавий, зарур ускуналар билан жиҳозланган 225 болалар-ўсмирлар спорт мактаби, вилоят марказларида спортнинг 4 йўналиши бўйича 56 ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этиш, барча даҳаларда спорт зоналарини (кўча тренажёрлари, баскетбол халқаси, футбол учун мини майдон) ўз ичига олувчи болалар майдончалари қуриш режалаштирилган.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.